Чехия ҳукумати Ироққа ҳарбий ёрдам сифатида жами 50 тонна миқдоридаги граната ва пулемётлар жўнатади. Бу ҳақда ShafaaqNews хабар берган.

Бу маълумот Ироқнинг Чехиядаги элчихонасидан чиққан.

Хабарда айтилишича, бу қарор Чехия Мудофаа вазири Мартин Стропницкий ва Ироқ элчиси Волид Ҳамид Шильтаг билан учрашуви вақтида қабул қилинган.