2015 йилнинг 9 ойи мобайнида контрафакт маҳсулотларнинг умумий қиймати 1 841 786 500 сўмни ташкил қилди. Бу ҳақда Тошкентда "Муаллифлик ҳуқуқи соҳасида замонавий тенденциялар ҳамда контрафактага қарши кураш" мавзусида бўлиб ўтган халқаро семинарда маълум қилинди.

Республика ҳудудларида интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилиниши бўйича аҳоли гавжум жойлар, бозорлар, савдо комплекслари ва шохобчаларда контрафакт фонограмма ва аудиовизуал маҳсулотлар савдоси амалга оширилиши бўйича мониторинг ишлари амалга оширилди.

Мониторинг натижаларига кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича жами 624та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Шунингдек, Бош прокуратура, Ички ишлар ва Давлат солиқ идораларига 178 699 та аудиовизуал маҳсулотлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурлар бўйича 170 та эксперт хулосалари берилди, деб ёзади ima.uz.