1. Ҳайвон ўргатувчи Ци Сучжоудаги цирк томошасига маймунни тайёрламоқда.  

2. Таиланднинг Бангкок шаҳри шимолидаги Лопбури шаҳрида ўтказилган “Маймунлар учун зиёфат” фестивалида мартишка тарвузхўрлик қилмоқда.  

3. Жунчэндаги кўлда сузиб юрган оққушлар, Хитой.

4. Жанубий Георгия оролчасидаги пингвинлар маскани.  

5. Пануи туманидаги табиат қўриқхонасига жойлашган гўзал фламинголар, Хитой.  

6. Шринагардаги сувли-ботқоқли гўшадан қўним топган қуш, Ҳиндистон.  

7. Ботсванадаги Окаванго дарёси бўйида леопард ов қилмоқда.  

8. Самбуру шаҳри яқинидаги дарёда тимсоҳ ва шер фил жасадини талашишмоқда, Кения.

9. Бу каптар дарахт шохига қўниш хавфсиз, деб ўйлаб адашди. Чунки у питоннинг емишига айланди, Жанубий Африка.

10. Бу йўлбарсчанинг онаси ундан воз кечгач, Индордаги ҳайвонот боғида яшовчи лабрадор зотли ит уни боқиб олди, Ҳиндистон.  

11. Лакхнау ҳайвонот боғидаги антилопалар, Ҳиндистон. 

12. Савита лақабли каркидонча Штутгартдаги Вильгельм ҳайвонот боғида онаси билан, Германия.  

13. Варшавадаги ҳайвонот боғида туғилганига эндигина тўрт кун бўлган қутб айиқчаси картон қутини ўйнамоқда, Польша.  

14. Индонезиялик ветеринарлар Медан ҳайвонот боғидаги уч ҳафталик бўлган тўртта бенгал йўлбарсларидан иккитасини кўрсатишмоқда.

15. Аёл буғуга печенье бермоқда, Иллинойс штати, АҚШ. 

16. Бойқуш қорда ўтирганича эснамоқда, Кёнгидо, Жанубий Корея.