АҚШ Давлат котиби Жон Керри 22-24 ноябрда БАА, Исроил ва Фаластин муҳториятига ташриф буюради ва бу давлатлар етакчилари билан Сурия масаласини муҳокама қилади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

“Абу-Дабида Керри БААнинг юқори лавозимдаги вакиллари билан учрашади ва бир қатор икки томонлама ва Сурияга эътибор қаратган ҳолда минтақадаги сиёсий ва хавфсизлик масалаларини муҳокама қилади”, деб айтди АҚШ Давлат департаменти вакили Жон Кирби.

Керри, шунингдек, фаластинликлар ва исроилликлар ўртасидаги зўравонликни камайтириш бўйича музокаралар ўтказади.