Парҳезлар турли кўринишда бўлади. “Berkshire Hathaway” директори улардан бирини, янада аниқроқ айтадиган бўлсак, ғаройибини танлади.

Қандай қилиб дунёда ўз ўрнига эга 84 ёшли сармоядорга чексиз қувват ила кунларини ўтказиш насиб қилди экан? Бу ҳақда унинг ўзи (Уоррен Баффетт) шундай дейди:

“Менинг тўртдан бир қисмим Кока-коладан ташкил топган”.

Сизга балки у ўзининг портфилидаги акциялари туфайли шундай деяётгандек туюлаётгандир. Баффетт буни инкор этади:

“Агар мен бир кунда 2,7 минг килокалория қабул қилаётган бўлсам, шундан тўртдан бири Кока-колага тўғри келади. Мен уни бир кунда беш маҳал 0,33 мл. дан истеъмол қиламан”.

Бундай ғалати ҳар кунлик парҳезни “Berkshire Hathaway” компанияси орқали Coca-Cola дан 16 млрд доллар улуш олиб турадиган одам қилиши мумкин (бу компаниянинг 9 фоиз капиталини ташкил этади). 0,33 мл. ли кола банкасида 140 килокалория бўлади. Баффетт шундай дейди:

“Мен кундузи уч банка ва кечда икки банка кола ичаман”.

Омахадаги “Berkshire Hathaway” компаниясининг офисида у оддий кола ичади, уйда эса олчали кола истеъмол қилади.

“Utz Potato Stix” картошкали фриси ҳақида

Баффеттнинг айтишича, у “Utz” картошкали фрини кола билан истеъмол қилишни жудаям ёқтиради. “Utz” газак ишлаб чиқарувчи компания бўлиб, Пенсильвания штатининг Ганновер шаҳрида жойлашган. Баффеттнинг айтишича, у компаниянинг раҳбарлари билан шу компанияни сотиб олиш бўйича музокаралар олиб борган.

“Berkshire Hathaway” компаниясининг сармоядорлари ўз раҳбарларининг нонуштада “Utz Potato Stix” картошкали фрисини емасдан яшолмайди, деган хавотирга тушмасалар ҳам бўлади. Баффетт айтадики:

“Мен нонуштага бугун шоколоад қопламали вазали музқаймоқ истеъмол қилдим”.

Шундай бўлиб чиқдики, жуда катта миқдордаги шакар ва тузи бўлган бундай парҳез билан у ўзининг соғлом кўринишини сақлаб қолган. Баффетт шундай дейди:

“Мен ўлимлар рўйхатини кўриб чиқдим. Унга кўра энг кам ўлимга учрайдиганлар олти ёшли болалар экан. Шу сабаб мен олти ёшли болалардек овқатланишга қарор қилдим. Мен буни ўзим учун қилган ҳаракатларнинг энг хавфсизи, деб ҳисоблайман”.