“Барселона” бош мураббийи Луис Энрике “Реал”га қарши кечадиган учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Сантьяго Бернабеу”да “Барселона” футболчиларига бошқа жамоаларга нисбатан кўпроқ ҳуштакбозлик қилишади. Бу футбол гўзаллиги ва бунда қўрқинчли ҳеч нима кўрмаяпман. Бордию “Реал” майдонида бизни ҳуштакбозлик қилмаса кулги ҳолат бўлар эди. Менга бундай ўйинлардаги ҳарорат ёқади.

Ҳозир 12-тур. Агарда ўтган мавсумга назар соладиган бўлса, биринчи даврада “Реал”га қарши кечган учрашув ҳал қилувчи ўйин бўлмади. “Реал”дан очко тортиб олиш қизиқарли вазифа. Бу қўшимча иштиёқ уйғотади”, – деди испаниялик мураббий.