Мигель Котто Сауль Алварес билан жанги учун 15 млн доллар олади

Спорт 21 Ноябрь 2015 2015

22 ноябрга ўтар кечаси АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Mandalay Bay аренасида ўтказилувчи бокс оқшомининг марказий жанги ўрта вазн тоифасида бўлиб ўтади.

Унда бир нечта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, куни кеча WBC қарорига кўра ушбу йўналиш чемпионлик камаридан маҳрум қилинган пуэрто-риколик 35 ёшли Мигель Котто биринчи ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони мексикалик 25 ёшли Сауль “Канело” Альваресга қарши рингга кўтарилади.

Boxing News24 нашри хабарига кўра Котто бу жанг учун 15 млн доллар, Альварес эса 5 млн доллар олиши кафолатланган. Бу гонарарлар миқдори жанг телетрансляциясидан тушган фойда эвазига ортиши мумкин.

Котто WBC камарига ўтган йилнинг июнида аргентиналик Серхио Габриэл Мартинесни мағлуб этиш орқали эришганди. Шу йилнинг июнида у австриялик Дэниэл Гилга қарши ҳимоя жангини ўтказиб, 4-раундда нокаут эвазига ғалаба қилган.
Маълумот учун, 35 ёшли боксчи Коттонинг ҳисобида 40та ғалаба (33та нокаут), 4та мағлубият мавжуд.
25 ёшли Альварес эса 45та ғалабали (32 нокаут), битта мағлубиятли жанг ўтказган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24253 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53103 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64654 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 17 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 830 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 571 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1551 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1662 Жамият
Кўпроқ янгиликлар