Германия парламентида кўп ўринга эга Германия христиан-демократик иттифоқи (ГХДИ) ва Германия Социал-демократик партияси (ГСДП) мамлакатни Суриядаги ИШИД террорчилик ташкилотига қарши ҳарбий ҳаракат бошлашига розилик билдирди.
Бу ҳақда Германия сиёсатчилари маълумотига асосланиб, Der Spiegel газетаси маълум қилмоқда.

“Германия ИШИДга қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлашга тайёр бўлиши керак. Қаерда ва қандай — шерикларимизнинг ҳамкорлигига боғлиқ”, — деди ГСДП вакили Томас Хитчлер.
ГХДИ вакили Родерик Кизеветтернинг фикрига кўра эса, Суриядаги жангарилар марраларига ҳаводан зарба берган маъқул.

Бундан ташқари, айрим парламентчиларнинг фикрига кўра, мамлакат ичида террористик ҳаракат ва терроризмни қўллаб-қуватлашга қарши қонун жавобгарлигини кучайтириш лозим бўлади.