Мьянма шимолидаги Качин штатида юз берган ер ўпирилиши оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Global New Light of Myanmar газетаси маълум қилди.

Катта кўламдаги ер ўпирилиши нефрит қазиб олинадиган шахта ёнида содир бўлди. Вайроналар остида кончиларнинг ўнлаб уйлари қолиб кетган. Газетанинг таъкидлашича, қурбонлар сони ошиши мумкин, чунки вайроналар остида юзлаб одамлар қолиб кетган бўлиши мумкин.