Шимоли-шарқий Хитойнинг Хэйлунцзян вилоятидаги кўмир конида келиб чиққан ёнғин оқибатида 21 нафар кончи ҳалок бўлди. Синьхуа агентлиги берган маълумотга кўра, яна бир киши изсиз йўқолган.

Фожиа Цзиси шаҳридаги Heilongjiang Longmay Mining Holding Group компаниясига қарашли конда содир бўлган. Ўша дамда конда 38 нафар кончи бўлиб, улардан 16 нафари ташқарига чиқиб олишга муваффақ бўлган.

Маълум қилишларича, айни дамда ёнғинни назоратга олишга эришилган. Қутқарувчилар конда қидирув ишларини давом эттиришяпти.

Полиция воқеа сабабларини ўрганишга киришган.