Обама: Малидаги воқеалардан кейин биз террорчиларга қарши тутган йўлимизда янада қатъий турамиз

Жаҳон 21 Ноябрь 2015 1880

АҚШ президенти Барак Обама Малидаги хорижликлар қўнган меҳмонхонага жангарилар томонидан яна бир бор ҳужум уюштирилишига ўз муносабатини билдирди ва хуружни қаттиқ қоралади.

"Бу воқеа бизнинг терроризмга қарши тутган йўлимизда янада қатъий давом этишимизга сабаб бўлади", дейди Обама.

АҚШ раҳбарининг қайд этишича, бу воқеа террорчиларнинг юзини янада аниқ намоён қилиб берди ва АҚШ энди тинч аҳоли вакилларига ҳужум қилувчи бундай унсурларга қарши курашни янада мустаҳкамлайди.

Обаманинг қўшимча қилишича, Бамакодаги меҳмонхонада гаровга олинганларни озод қилишда америкалик ҳарбийлар фаол ҳаракат қилишди ва қурбонлар сони ортишини тўхтатиб қолди.

Бироз олдинроқ, АҚШ Давлат департаменти Бамакодаги террорчилик ҳужуми туфайли бир нафар америкалик ҳалок бўлганини тасдиқлаганди.

Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрь куни эрталаб Мали пойтахти Бамако шаҳридаги Radisson Hotel Bamako меҳмонхонасига жангарилар бостириб кирди ва 170 кишини асирга олди.

Гаровдагиларни қутқариш амалиёти якунланганидан кейин маълум бўлишича ҳужум туфайли 19 киши ўлдирилган. Махсус хизматлар меҳмонхонага босқин уюштирган 3 жангарини йўқ қилди.

Гаровдагиларни қутқариш учун ўтказилган амалиётда Франция ва АҚШ, шунингдек БМТ тинчликпарвар кучлари вакиллари иштирок этишган.

Бу ҳужум учун жавобгарликни "Ал-Қоида"нинг Африкадаги бўлимларидан бири "Ал-Мурабитун" гуруҳи ўз зиммасига олган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33942 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72105 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10423 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 135971 Жамият
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 236 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2375 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 990 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 / 19.08.2017 6025 Спорт
Эрдўған Германия ташқи ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 / 19.08.2017 2614 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар