Қозоғистон пойтахти Остона аэропортида қор тозаловчи машина “SCAT” авиакомпанияси самолётига шикаст етказди. Махсус техника қор тозалаш пайтида лайнернинг қанотига шикаст етказди ва уни ишдан чиқарди.

Тўқнашишдан Bombardier CRJ-200 самолёти зарар кўрди. Зарба ўнг қанотга тўғри келди. Самолёт парвоз жадвалидан чиқарилди. Воқеа сабабларини махсус комиссия тергов қилади.

“Ушбу самолёт бажариши керак бўлган рейслар захира самолёт томонидан амалга оширилади. Захира самолёт Олма-отадан Остонага учиб кетди ва қолган рейсларни у бажаради”, деб айтди авиакомпания вакили.