Ўзбекистон бизнесдаги солиқ юки бўйича дунё рейтингида 115 ўринни эгаллади

Иқтисодиёт 21 Ноябрь 2015 6792

Ўзбекистон 2015 йил кўрсаткичларига кўра, 189 мамлакат бўйича тузилган бизнесдаги солиқ юки бўйича рейтингда 115 ўринни эгаллади. Бундай рейтинг Жаҳон банки ва PwC аудитор компанияси ҳамкорлигида тузилган.

Рейтингда кўриш мумкинки, Ўзбекистон номи Тринидат ва Тобаго ҳамда Микронезия ўртасида жойлашган.

Total Tax Rate компанияси модели бўйича Ўзбекистонда бизнесдаги солиқ юки ҳажми 41,1 фоизга тенг бўлган. Дунё давлатларининг ўртача кўрсаткичи эса 40,8 фоизни ташкил қилган.

Рейтингда Россия 47 ўринда (TTR - 47 фоиз) қайд этилган. Беларусь 63 ўринда (TTR - 51,8 фоиз), Украина (TTR - 52,2 фоиз), Грузия 40 ўринда (TTR - 16,4 фоиз), Молдова 78 ўринда (TTR - 40,2 фоиз), Арманистон 41 ўринда (TTR - 19,9 фоиз), Болгария 88 ўринда (TTR - 27 фоиз).

Ҳар йили Жаҳон банки ва PwC аудит компанияси Doing Business рейтинги бўйича дунёдаги давлатларнинг солиқ тизимини ўрганади.

Бундай рейтинг тузилишида солиқ тўловчилар ҳажми, солиқларни тўлаш муддатлари ва солиқ имтиёзлари ҳисобга олинади.

 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар