Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлган шахс Қозоғистоннинг Мангистау вилоятида машинада ўқ-дори олиб кетаётганида қўлга олинди. Бу ҳақда "Лада" портали хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, мангистаулик божхоначилар Ўзбекистон фуқаросини ВАЗ-2114 русумли машина орқали икки мамлакат чегарасидаги "Тажен" ўтиш пунктида ноқонуний моддалар ташиётган вақтда қўлга олишган. Текширув вақтида ўқотар қуроллар учун мўлжалланган 14та патрон ва 199та ўқ аниқланган.

Айни вақтда бу ҳодиса бўйича текширув олиб борилмоқда.