Бугун, Тошкент шаҳрида яна бир юлдузли тўй бўлиб ўтди.

Ўзбек эстрадаси олами вакилларининг аксар қисми Ойбек ва Нигоранинг никоҳ базмида йиғилишган кунда шаҳардаги бошқа тўйхонада марҳум қўшиқчи Муҳриддин Холиқовнинг кенжа ўғли бўлмиш Одил Холиқовнинг никоҳ тўйи маросими ўтказилди.

Тўй кунида марҳум санъаткорнинг шогирди, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков бош-қош бўлган.

Маълумот учун, Муҳриддин Холиқов 1959 йилнинг 5 сентябрида Наманган вилоятида дунёга келган. 2000 йилда оламдан ўтган.

Шерали Жўраевнинг шогирди ва издоши сифатида халқ орасида танилган бу хонанданинг ўзи Озодбек Назарбеков, Абдулла Қурбонов ва Анвар Санаев каби шогирдлар етиштирган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига эга бўлган марҳум хонандадан 3 ўғил ва бир қиздан ташқари улкан мерос қолган.

Унинг "Қиз бола", "Паризод", "Топарман", "Наргиз", "Боқма", "Дилдора", "Бу дунё", "Беш кунлик дунё", "Аламли дунё", "Жонон", "Бугун сени узатамиз", "Лайли", "Комила", "Сумбула", "Эй нозанин дилбар", "Болалар уйининг боласи" каби қўшиқлари эл суйган қўшиқлар сифатида ҳозиргача қадрланиб келинади.