Франция мусулмонлари 13 ноябрь куни Париж терактида ҳалок бўлганларни жума намозида ёдга олишди. Қурбонларни ёдга олиш хавфсиз шароит остида мамлакатнинг барча масжидларида амалга оширилди. Париж жоме масжиди ёнида оммавий йиғин тадбири сўнгги дақиқаларда бекор бўлди. Париж полицияси йиғинни пойтахтдаги ҳозирги таранг вазиятда ўтказиш хавфсиз эмас, деб ҳисоблади.

"Париж полицияси раҳбарияти билан олиб борилган муҳокамаларда бундай йиғинларнинг хавфсизлигини таъминлаш имконияти мавжуд эмаслиги аён бўлди”, - деди пойтахт жоме масжиди раҳбари.

Ушбу йиғинни жума намозидан сўнг ўтказиш таклифини пойтахт жоме масжиди имоми Далиль Бубакер илгари сурганди. Бу йиғинни пойтахт мусулмонлари билан бирга Париж мэри Анн Идальго ҳам кутган эди.

Якунда диндорлар масжид деворлари яқинида қурбон бўлганлар хотирасига дуо қилиш билан чекланишди.