Украина президенти Пётр Порошенко Украина ҳукумати деярли дефолтдан қоча олганини айтди, деб хабар бермоқда УНИАН.

Порошенконинг таъкидлашича, молиявий тизимни барқарорлаштиришга эришилди, ташқи қарзнинг бир қисмини ҳисобдан чиқаришга, олтин-валюта захираларини тиклаш ва
тўлдиришга муваффақ бўлинди.

Порошенконинг айтишича, Украина ялпи ички маҳсулоти олти чорак давомида биринчи марта минимал ўсишни кўрсатди.

Бироқ президентнинг таъкидлашича, ислоҳотлар ҳали аҳоли турмуш даражасининг ўсишига олиб келмади. Унинг айтишича, Украина “ҳарбий ҳаракатларни ва Россия томонидан кенг кўламдаги иқтисодий тажовузни бошидан кечирмоқда”.

Аввалроқ Украинанинг давлат қарзи 70 млрд доллардан ошиб кетгани маълум қилинганди.