Қирғизистон бош вазири Темир Сариевнинг кўрсатмасига мувофиқ Ўш вилоятида содир бўлган зилзила оқибатларини бартараф этиш учун мамлакат фақулодда вазиятлар вазирлигининг жанубий маркази қошида махсус ҳисоб рақами очилди.

Унга мувофиқ бизнес-ҳамжамиятлар, жисмоний шахслар, вазирликлар ва ташкилотлар ҳамда бошқа истовчилар ихтиёрий равишда ҳисоб рақамига пул ўтказишлари мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўш вилоятида 6,- 6,5 баллик зилзила содир бўлди. Бунинг натижасида 3 381 та турар жой биноси вайронага айланган. 115 та ижтимоий бино турли даражада талафот кўрган.