Қирғизистон ва Тожикистон яна бир бор давлат чегараларни делимитация ва демаркация қилиш бўйича якуний қарорга кела олмади.

Чегарадаги баҳсли ҳудудлар масаласига доир ўтказилган икки томонлама учрашувда бир тўхтамга келинмаган. Аммо томонлар давлат чегаралари яқинидаги 519,9 км ҳудуд борасида ишланган лойиҳа борасида келишувга эришишган.

Учрашув якунида Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш борасида ўзаро келишувга эришиш учун давлат чегаралари ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар ўртасида сўровнома ўтказиш ҳамда шу йўл билан бу масалада бир тўхтатамга келиш режалаштирилган.