Оталик – ҳар бир эркак учун мураккаб синов, айниқса, қизи бор оталар учун. Қиз фарзандга алоҳида муносабат даркор. Қуйидаги маслаҳатларни уч нафар қиз фарзанди бор ота ёзган.

1. Қизингиз гапираётган ҳар бир сўзга эътибор қаратинг. Агар қизингиз сизга ниманидир айтяптими, демак, бу муҳим.

2. Қизингизга тез-тез унинг жудаям чиройли эканлигини айтиб туринг.

3. Қизингиз учун оналик қилишга уринманг, сизнинг вазифангиз бошқа.

4. Қизингизга ҳеч қачон бақирманг, агар бақириб юборсангиз, ундан кечирим сўрашдан уялманг.

5. Агар қизингиз янги ўйинчоқ олиб беришингизни сўраса, бир нечта эски ўйинчоқларини бошқаларга совға қилишини таклиф этинг.

6. Ҳар бир қизалоққа маликалардек муносабатда бўлиш даркор.

8. Қизингизни тез-тез бағрингизга босиб туринг.

9. Қизингиз ишингизга ёрдам бермоқчи бўлса, унга тўсқинлик қилманг. Кейинчалик бунинг фойдасини кўрасиз.

10. Доимо биргаликда бажарадиган бирор ишингиз, масалан, картошка арчиш бўлсин. 

11. Қизингиз доимо сизнинг ҳимоянгизда эканлигини билиб турсин. У ҳар доим қийин дамларда фақатгина сизга суянади.

12. Шифокор ва ҳамшираларни ҳурмат қилинг. Ҳаёти давомида уларга қизингизнинг бир неча марта иши тушади. 

13. Ҳар бир қизалоқ отаси билан сайрга чиқишга ҳақли.

14. Қизингизга ҳеч қачон онаси ноҳақ эканлигини айтманг. Иккалангиз ҳам ноҳақсиз. Қарс икки қўлдан чиқади.

15. Баъзан қизингиз йиғласа қўрқиб кетманг. Айбдорларни қидиришга ёки уни юпатишга шошилманг. Унга йиғлаб олишига имкон беринг.

16. Қизингизнинг баъзида шўхлик қилишига, югуриб сакрашига имкон беринг.

17. Қизингизнинг уринишларини қадрланг. Бирор ишни уддалай олмаса ҳам уни бажаришга ҳаракат қилса, қизалоғингизни мақтаб қўйинг ва унга ёрдам беринг.

18. Кичкина маликангиз қандай кийинишни истаса шундай кийинишига имкон беринг, албатта, об-ҳавони ҳисобга олган ҳолда.

19. У сизга ишонган сирларни ҳеч қачон очманг.

20. Ва сўнггиси: қизалоғингизга гул совға қилишни унутманг.