Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги  йирик савдо мажмуаларида терактлар уюштирилиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни тарқатган кимсаларни қидирмоқда, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда Tengrinews.kz мухбири. 

“WhatsApp мобиль мессенжери фойдаланувчилари ўртасида ИИВга иқтибос келтирган ҳолда йирик савдо мажмуаларида терактлар уюштирилиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқатила бошланди. Қозоғистон ИИВ бу маълумотни тасдиқламайди. Республикадаги вазият назорат остида қолмоқда”, деб хабар берилди ИИВда.

Вазирлик одамларни ижтимоий тармоқлардан олинаётган ишончсиз маълумотларга ишонмасликка, балки тегишли давлат муассасалари берган расмий маълумотларга таянишга чақирди.

ИИВда Қозоғистон Жиноят кодексининг 274-моддасига кўра, жамоатчилик тартибига раҳна солувчи, фуқаролар ёки ташкилотларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларига ёки қонун билан ҳимояланувчи жамият ва давлат манфаатларига зиён етказувчи ёлғон маълумот тарқатиш минг ҳисоб бирлиги ёки шу миқдордаги ахлоқ-тузатиш  ишлари, ёки бир йилгача эркинликни чеклаш ёки шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги эслатиб ўтилди.