Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қирғизистондаги зилзилалар оқибатларига қарши кураш ишларида ўз ёрдами билан қатнашади.

Россия ФВВ раҳбари Владимир Сучковнинг маълум қилишича, Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Кубатбек Бўроновга шу бўйича мурожаат йўлланган.

"Россия фавқулодда вазиятлар хизмати Қирғизистон ҳукумати рози бўлса, зилзиладан жабр кўрганларга ёрдам беради ва инсонпарварлик ёрдами жўнатади", дейилади мурожаатда.

Бироз олдинроқ, Қирғизистон ТИВ раҳбари ўринбосари Асқар Бешимов Россиянинг Бишкекдаги элчиси Андрей Крутько билан учрашув вақтда жорий ҳафта бошида Ўш ва Жалолободда рўй берган зилзила талофатларига қарши курашиш учун ёрдамга зарурат мавжудлиги ҳақида айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, ҳафта бошида Қирғизистон ҳудудида бир неча марта зилзила (энг кучлиси 7 балл) рўй берди ва юзлаб оилалар бошпанасиз қолди.