Сиёсатшунос: Европанинг АҚШдан боғлиқлиги уни ИШИДга қарши кураш олдида ночор аҳволга солмоқда

Жаҳон 21 Ноябрь 2015 4619

Париж терактларидан кейин Франциянинг ИШИД жангарилари позицияларига берган авиазарбалари фақатгина рамзий кўринишга эга бўлмоқда, бу орада жангарилар томонидан солинган бундай таҳдид Европа давлатлари томонидан каттароқ кўламдаги жавобни талаб қилади, деб ҳисобламоқда Карнеги-Европа маркази директори Ян Техау.

Эспертнинг фикрича, жиддий ҳарбий операция фақатгина Сурияда ер усти операцияларини ўтказишга қарши чиқаётган АҚШ билан биргаликда амалга оширилиши мумкин. Европаликлар ҳали ҳам америкаликлар уларга ёрдамга келишларини кутишмоқда. Агар АҚШ ўз зиммасига бундай мажбуриятларни олишни истамаса, унда Европа фалажланиб қолади.

Техаунинг фикрича яна бир муаммо шундаки, Европада Яқин Шарқда ҳарбий воситалар билан ҳал қилиш керак бўлган мақсад ва вазифалар ҳақида концептуал фикр мавжуд эмас. “Европада ҳеч ким урушни бошлаб эришиш керак бўлган сиёсий мақсадларни белгилай олмайди. Сиёсий вазифаларни қўймасдан ҳарбий кампанияни бошлашдан маъно йўқ – операциялар чўзилиб кетиб, уни бошлаганларнинг ўзига қарши зарба беради. Сиёсий лойиҳа ва ҳарбий қудратсиз кучли ташқи сиёсат бўлиши мумкин эмас, шунинг учун Европа сиёсий етакчилари кўтарган шов-шув ҳеч қандай фойда бермайди”, деб ҳисобламоқда Техау.

Натижада европаликлар Яқин Шарқда узоқ вақтдан бери қилиб келган ишларини яна давом эттирадилар, яъни АҚШнинг жавобини кутадилар. Европа ташқи сиёсати АҚШсиз ночор аҳволдадир: Брюссель Суриядаги тинчлик жараёни бўйича Вена музокараларида Вашингтоннинг дипломатик етакчилигига таянган ва АҚШ ихтилофни ҳал қилиш учун ҳарбий аралашув лозим деб топса, Брюссель унда бунга ҳам амал қилади.

Экспертнинг фикрича, бундай боғлиқлик Европа учун жуда хавфлидир. Биринчидан, бировнинг инжиқликларидан боғлиқ бўлиш доимо ноқулайдир, иккинчидан, европаликларда Вашингтон танлаган йўлдан боришдан бошқа танлов бўлмайди, ҳаттоки бу Ироқда бўлгани каби фожиага олиб борса ҳам.

“Баландпарвоз гаплар Европанинг Яқин Шарқ бўйича сиёсатини фаолроқ қила олмайди, бунинг учун уларда сиёсий сармоя ҳам, стратегик мақсад ҳам йўқ. Қитъанинг сиёсий етакчилари Париж терактларидан кейин шов-шув кўтариб, жуда аянчли кўринмоқдалар”, деб айтмоқда Техау.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35553 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74706 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11258 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140010 Жамият
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 9 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 24 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 226 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 231 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 397 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар