Испания примерасининг 12-турида “Реал” ва “Барселона” ўртасидаги навбатдаги “эл-класико” учрашувининг 12-дақиқасида каталонияликлар ҳужумчиси Луис Суарес мадридликлар дарвозабони Кейлор Наваснинг дарвозасини ишғол қила олди. Шу тариқа “Реал” дарвозабонлари учун “Сантьяго Бернабеу”да тарихда энг узоқ давом этган дарвозалар даҳлсиз қолган ўйинлар серияси якун топди.

Кейлор Навас “Реал”нинг уй майдонида ўз дарвозасини 885 дақиқа давомида бирорта тўп ўтказмай, даҳлсиз қолдиришга муваффақ бўлиб келаётган эди.

Учрашув айни пайтда давом этмоқда.  “Барса” 0:2 ҳисобида олдинда бормоқда.