Токиода пойтахт учун хос бўлмаган жиноят содир этилди

Жамият 21 Ноябрь 2015 5622

Токионинг марказий туманларидан бирида Япония пойтахти учун ноодатий кўринишга эга жиноят содир этилди. Тумандаги йирик заргарлик дўкони умариб кетилди. Бу ҳақда Япония полиция бошқармаси маълум қилган.

Улар берган маълумотга кўра, Сибуя туманидаги йирик заргарлик дўконига уч нафар оқ ниқоб кийиб олган жиноятчи бостириб киради. Улар қўриқчини уришиб, шиша расталарни болға билан синдиришади ва 40 та заргарлик буюми, жумладан, узук ва тақинчоқларни ўғирлаб кетишади. Дастлабки баҳолаш натижасига кўра, дўкондан 75 млн иень (600 минг доллар) атрофидаги заргарлик буюмлари талон-тарож қилинган.

Айни дамда полиция видеокамералар ёзувини ўрганмоқда ва жиноятчиларни бутун пойахт бўйлаб қидирмоқда.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 13307 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20670 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10328 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11153 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 38231 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52215 Жамият
Атамбоев Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчини тайинлади
14:28 3 Жаҳон
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 722 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 546 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Кўпроқ янгиликлар