Бугун, 21 ноябрь куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган "Parlament" кафесида ёнғин келиб чиқди. Facebook'даги "Потребитель" гуруҳида ёзилишича, эрталабки соат 6:00 да келиб чиққан ёнғин сабабли кафенинг ёзги ҳовлисида тўлиқлигича ёниб кетган. 

Ҳодиса туфайли ҳеч ким зарар кўрмаган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.