Туркиянинг Анталья шаҳрида ИШИД жангариси экани гумон қилинган шахслар қўлга олинган. Улар Париждаги терактларга алоқадорлиги гумон қилинмоқда. Бу ҳақда TodayZaman газетаси хабар тарқатган.

Dogan ахборот агентлиги маълумотларига кўра, 20 ноябрь куни Антальянинг Манавгате туманида 26 ёшли Ахмет Дахмани (келиб чиқиши марокашлик бўлган Бельгия фуқароси) қўлга олинган. Бу шахс Париждаги терактлар ижрочиларининг Сурияга қайтишини таъминлашга масъуллиги айтилган.

Яна 2 гумонланувчи бўлмиш Аҳмад Тоҳир ва Муҳаммад Верд ҳам қўлга тушган. Улар Даҳмани билан учрашиб, Сурияга қайтишда ёрдам беришини сўрашмоқчи бўлишагани тахмин қилинган. Улар сохта паспорт орқали Туркия чегарасини кесиб ўтишни режалаштирганди.