Украинада тажрибали кадрлар ва раҳбарларни тайёрлаш учун замонавий миллий полиция академияси ташкил этиш режалаштириляпти. Бу ҳақда Украина миллий полицияси бошлиғи Хатия Деканоидзе маълумотига асосланиб, “112 Украина” хабар бермоқда.

“Мен бу ишни, албатта, амалга ошираман. Чунки шуни керак, деб ҳисоблайман”, — деди у.
Миллий полиция бошлиғининг сўзларига кўра, мамлакатнинг ҳар бир фуқароси ушбу академияда таҳсил олиши мумкин бўлади