Хитой шимоли-шарқидаги кўмир шахтасида ёнғин рўй берди ва 22 кончи ер остида қолиб кетди. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Маълум бўлишича, Хэйлунцзян вилоятидаги конда шундай бахтсиз ҳодиса содир бўлган.

Айни вақтда кончиларни қутқариш учун ҳаракатлар бошланган.

Бу кон Heilongjiang Longmay Mining Holding Group давлат корхонаси таркибига кириши маълум қилинган.