Япония соҳил қўриқлаш хизмати Япон денгизининг Исикава марказий префектурасига яқин жойда ағдарилиб ётган, хорижликларга тегишли деб тахмин қилинаётган икки қайиқ топиб олишди. NHK телеканали берган хабарга кўра, қутқарувчилар сувдан саккиз кишининг жасадини олиб чиқишган.

Биринчи қайиқ Вадзима порт шаҳридан уч километр узоқликдан, иккинчи қайиқ эса 10 километр узоқликдан топилган. Ҳалокат жойини бориб ўрганган япон қутқарувчилари у ердан ҳалок бўлган саккиз кишининг жасадини топишган. Улар шунингдек, воқеа жойидан корейс иероглифлари туширилган яна бир бўш қайиқ топишган. Барча қайиқлар ёғочдан ясалган бўлиб, узунлиги 10 метр атрофида эди.

Айни дамда Япония соҳил қўриқлов хизмати ҳалок бўлганларнинг шахсини ва ағдарилган қайиқларнинг кимга тегишли бўлганини аниқламоқда. Маълум қилишларича, ҳалокат бир неча кун олдин содир бўлган бўлишим мумкин.