“Чегарасиз шифокорлар” халқаро гуманитар ташкилоти Сурияда уюштирилган авиазарбалар оқибатида 19 ноябрь куни унга тегишли шифохонага бомба тушгани, оқибатда 2 киши ҳалок бўлгани, 6 киши яраланганини, булар орасида 2 нафари шифокорлар эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Business Insider хабар бермоқда.
“Биз эндигина ярадорлар гуруҳини қабул қила бошлагандикки, шифохона олд қанотига ракеталар тушди. Бир муддатдан сўнг 2 ходимимиз жиддий яраланганини тушундик. Барчаси кутилмаганда рўй берди”, - деди воқеа гувоҳларидан бири.
Шифохона Дамашқ яқинида жойлашгани айтилмоқда.
Илгарироқ ташкилотнинг Афғонистоннинг Қундуз шаҳридаги шифохонасида шундай воқеа юз берган эди.