“Ҳеч ким сендан қарздор эмас”

Жамият 22 Ноябрь 2015 13195

Меҳрибон отанинг Рождество арафасида қизига ёзган мактуби. Кўп нарсани англашга ёрдам беради. 

— Ҳадемай Рождество, менда яна бир муаммо — сенга нима совға қилишни билмайман. Сенга кўп нарса — китоблар, ўйинлар, кўйлаклар қизиқлигини биламан.

Сенга одатдагидан кўпроқ сақланиб қоладиган бир нима совға қилгим келяпти. Ҳар Рождествода мени эслатиб турадиган бирон нима.

Менимча, сенга нима совға қилишим мумкинлигини биламан. Менга дарров аён бўлган оддий бир ҳақиқатни. Агар уни ҳозир тушунсанг, у ҳаётингни анчагина яхшилайди. Шунда бу ҳақиқат ҳақида ҳеч қачон эшитмаган одамларни ташвишга соладиган муаммоларга дуч келмайсан. 

Бу жуда оддий: Ҳеч ким сендан қарздор эмас.

Бу нимани англатади? 

Қанақасига бу оддий гап муҳим бўлиши мумкин? Балки, ҳозир сенга бундай туюлмас, лекин бу фикр ҳаётингни асрайди. Ҳеч ким сен учун яшамайди, болагинам. Чунки сен — бу сенсан, бошқа ҳеч ким эмас. Ҳар ким ўзи учун яшайди, ўз бахти учун. Буни қанчалик эрта тушунсанг, шунчалик тез кимдир сени бахтли қилиши мумкин деган умиддан халос бўласан. 

Бу дегани, ҳеч ким сени яхши кўришга мажбур эмас. Агар кимдир сен яхши кўрса, билгинки, сенда уни бахтиёр қиладиган қандайдир ўзига хослик борлиги учун яхши кўради. Ўша ўзига хослик нималигини англашга ҳаракат қил ва сени янада кўпроқ яхши кўришлари учун шу жиҳатингни кучайтир. Агар одамлар сен учун нимадир қилса, билгинки, шуни хоҳлаганлари учун қилишади. Демак, сен қайсидир сабабга кўра улар учун қадрлисан, кўнглингга ёқишга уринишмоқда. Аммо сендан кимдир шунчаки қарздор бўлгани учун эмас.  

Бу дегани, сени ҳеч ким ҳурмат қилишга мажбур эмас. Баъзи одамлар эса сенга яхши муносабатда бўлмайди. Лекин одамлар сенга яхши муносабатда муносабатда бўлишга мажбур эмаслигини англашинг билан дилингга озор бериши мумкин бўлган одамлар билан мулоқот қилишдан қочишни ўрганасан. Ҳа, сен ҳам ўз навбатида, улардан қарздор эмассан.  

Яна ўша гап: Ҳеч ким сендан қарздор эмас. 

Сен фақат ўзинг учунгина яхшироқ бўлиб боришинг керак. Шунда бошқалар сенга интилади, сени қўллаб-қувватлашни ва сен билан энг зарур нарсаларни баҳам кўришни хоҳлаб қолишади. Ким сен билан бўлишни истамаса, бунинг сенга дахли йўқ. Агар шудай ҳолат содир бўлса, шунчаки ўзинг истаган муносабатларни изла. Бировнинг муаммоси сеникига айланмасин. 

Атрофдагиларнинг ҳурмати ва муҳаббатини қозониш кераклигини англаганингда, ҳеч қачон имконсиз нарсани кутмайсан, ҳафсаланг ҳам пир бўлмайди. Бошқалар сен билан ҳиссиётларини ҳам, фикрларини ҳам бўлишишга мажбур эмас. Агар шундай қилаётган бўлишса, демак, сен шунга арзийсан. Бошқалар кўрсатаётган меҳрдан ва дўстларингнинг ҳурматидан, эришганларингнинг баридан фахрланишга асосинг бор. Аммо буни абадий деб ўйлама, ҳаммасини осонгина йўқотишинг мумкин. Улар сенга тегишли эмас, буларнинг барига муносиб бўлиш керак. 

Менинг тажрибам.

Ҳеч ким ҳеч нима қарз эмаслигини англаганимда, елкамдан тоғ қулагандек бўлди. Бундай фикрда бўлмаган пайтларимда, истаганимга эришолмай жуда кўп кучимни сарфлардим. 

Ҳеч ким мени шунчаки ҳурмат қилиши, мен билан дўст бўлиши, яхши кўриши, мени комилликка ундаши керак эмас. Натижада бундан тегишли хулоса чиқардим — ўзим истаган одамлар билан бўлишни, қилишни хоҳлаган ишимни қилишни ўргандим. 

Бу тушунча менга дўстлик, бизнес шериклар, севимли инсонлар, бўлажак мижозларни берди. Бу менга ҳар доим бошқа одамнинг қалбига кириб борсамгина истаганимга эриша олишимни эслатиб туради. Мен унинг нимани ҳис қилаётганини, унга нима муҳимлигини, нимани хоҳлаётганини тушунишим керак. Ўшандиган у одам билан боғланишни хоҳлайманми ёки йўқми, англайман.  

Йиллар давомида ўрганганимни икки оғиз гап билан тушунтиришим унчалик осон эмас. Аммо, балки, бу хатни ҳар Рождествода қайта ўкирсан, шунда унинг маъноси ойдинлашаверади. 

Умид қиламанки, шундай бўлади, чунки бу сен иложи борича эртароқ англашинг керак бўлган ҳақиқат: ҳеч ким сендан ҳеч нима қарздор эмас.

1966 йил 25 декабрь,

Мактуб муаллифи: аналитик Гарри Браун. 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16133 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98413 Ўзбекистон
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 1 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 15 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 53 Спорт
Яна бир давлат Венесуэлага қарши санкциялар киритади
09:53 385 Жаҳон
Барселонадаги теракт ижрочиси деб гумон қилинган шахс полицияга келиб, айбсизлигини айтди
09:50 639 Жаҳон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 902 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 272 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар