Англия чемпионатининг 13-турида “Ливерпуль” меҳмонда “Манчестер Сити” билан учрашди ва йирик ғалабага эришди. Учрашув Манчестер клубининг майдони “Этихад-Сити оф Манчестер”да бўлиб ўтди ва 1:4 ҳисоби билан мерсисайдликлар фойдасига якунланди.

Учрашувнинг 7-дақиқасида “шаҳарликлар” футболчиси Эльяким Мангала ўз дарвозасига автогол киритиб қўйди. 1-бўлимнинг ўрталарида Филиппе Коутиньо “Ливерпуль” устунлигини 2 тўп фарқига келтирди. 32-дақиқада Роберто Фирмино “шаҳарликлар” дарвозасига 3-тўпни киритди. 1-бўлим охирида Серхио Агуэро рақиб дарвозасига бир жавоб тўпини кирита олди. Ўйиндаги якуний ҳисобни 81-дақиқада Мартин Шкртел ўрнатди – 1:4.

Айни пайтда мусобақа жадвалида “Ман Сити” 26 очко билан 3-ўринни, “Ливерпуль” эса 20 очко билан 9-ўринни эгалламоқда.  

Англия Премьер-лигаси. 13-тур

Манчестер Сити – Ливерпуль – 1:4

Голлар: Мангала, 7 (0:1, автогол); Коутиньо, 23 (0:2); Фирмино, 32 (0:3); Агуэро, 44 (1:3); Шкртел, 81 (1:4).