Хабаровск ўлкаси Ульч туманида Амур дарёсида улови бўлган қорда юрадиган машина (снегоход) муз остига чўкиб кетди, деб хабар бермоқда фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўлка бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати.  

Дастлабки маълумотларга кўра, қорда юрадиган машинада 4 киши бўлган. Ҳозирча бир аёлнинг жасади топилган.

ФВВда маълум қилинишича, бир йигит ва қиз “Буран” қорда юрадиган машинасида Сусанино қишлоғидан дарё устидаги муздан “Шелеховской ЛПХ” базаси томон кетаётганларида уларнинг транспорт воситаси йўлда сув остига кетган. Йигит ва қиз омон қолган ва базагача пиёда бориб, танишларидан уларни орқага олиб боришни илтимос қилишган.

Бир эркак келиб уларни ва яна бир аёлни олиб, орқасида улови бўлган қорда юрадиган машинада Амур бўйлаб орқага йўл олган, бироқ бу сафар улар манзилларига етиб бора олмаганлар.

Ушбу ҳолат юзасидан текширув ташкил этилиб, қидирув ишлари олиб борилмоқда. ФВВ дарё батамом музламагунча юпқа муз устидан турли транспорт воситаларида юриш хавфлилигидан огоҳлантириб ўтди.