АҚШда 5та гиперкар пойга йўлида таққослаб кўрилди

Технология 22 Ноябрь 2015 4142

Режиссёр ва актёр Алехандро Саломон ўзининг YouTube видеосервисидаги блогида 5та гиперкар ўртасида уюштирилган пойга натижаларини эълон қилди. McLaren P1, Ferrari LaFerrari, Porsche 918 Spyder, Pagani Huayra ва Bugatti Veyron Super Sport автомобиллари пойга трассасини қанча вақтда айланишига қараб қиёслаб кўрилган.

Съёмка учун Саломон бошқа одамлардан машиналарни олиб туришига тўғри келган. Барча машиналар стандарт кўрсаткичларга эга бўлиб, уларга қўшимча техник ечимлар киритилмаган.

Гиперкарлар пойгаси уч видеороликда берилган бўлиб, уларда машиналар Калифорниядаги The Thermal Club автодромда айлангани ва дрэг-рейсинг бўйича беллашгани акс этган. Автомобилларни трекда америкалик ҳайдовчи, Pirelli World Challenge баҳслари иштирокчиси Жеймс Софронас бошқарди.

Натижада Porsche 918 Spyder энг яхши гиперкар деб тан олинди. У дрэгдаги барча баҳсларда енгиб чиқиб, трекда ҳам энг яхши натижа кўрсатди. Иккинчи ўринни Ferrari LaFerrari эгаллади: у трекни айланиш чоғида биринчи ўрин соҳибидан бор-йўғи 0.02 секундга ортда қолди. Қолган ўринларни McLaren P1, Bugatti Veyron ва Pagani Huayra эгаллашди.

McLaren P1 916 от кучига эга гибрид куч қурилмаси, 3.8 ли 8 цилиндрли 2 трубинали двигателга эга; Ferrari LaFerrari’нинг 6.3 л ли V12 атмосферали двигатели 963 кучлидир; Porsche 918 Spyder 4.6 л ли 8 цилиндрли 887 от кучига эга ДВС билан жиҳозланган; Pagani Huayra 6 л ли 700 от кучига эга V12 твин-турбо мотори билан таклиф қилинади; Bugatti Veyron Super Sport эса 1200 от кучига эга W16 куч агрегати билан таъминланган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22982 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24868 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12816 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54108 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 30 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1425 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1462 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1331 Жамият
Кўпроқ янгиликлар