"Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт ёзда ўз мижозини "Манчестер Юнайтед"га ўтишга кўндиришга ҳаракат қилиб кўрган.

"Агар трансфер амалга ошганида уэльслик футболчининг агенти 20 миллион евро миқдорида мукофот олган бўларди. "Реал" Бэйлни сотишни истамади. Чунки, футболчи янги бош мураббий Рафаэль Бенитес қўлостида муваффақиятли ўйнашига умид қилишганди. "Реал" президенти Флорентино Перес Бэйл ҳужумчи Криштиану Роналдунинг рекордларини янгилашига ҳамон ишонади", дейилади хабарда.

Барнетт 2016 йилнинг ёзида Бэйлни бошқа жамоага ўтишга кўндиришга уриниб кўрмоқчи.

Бундан ташқари, Бэйлнинг ўз жамоадошлари билан муносабати унчалик яхши эмаслиги айтилган.

У жамоа аъзолари билан дўстлашиб кета олмаган, турли учрашувларда қатнашмайди.
Жорий мавсумда Бэйл "Реал" сафида 8та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган ва 4та голли пас муаллифига айланган.