Сурия президенти Башар Асад Москва шаҳрида сурияликлар учрашувида қатнашишга тайёрлигини маълум қилган. Бу ҳақда у Phoenix TV телеканали эфирида айтган.

"Сурия инқирозини ҳал қилиш учун биринчи навбатда сурияликларнинг ўзи нима истаётганини аниқлаб олишдир. Бунинг учун диалог ташкил қилиниши керак. Шу мақсадда Москвага уюштирган ташрифим вақтида айтганимдек, "Москва-3" учрашуви ташкил қилиниши керак деб ҳисоблайман", деган у.

Бироз олдинроқ, Асад Россия томонидан 2 ой ичида амалга оширилган ҳаво зарбалари 1 йилдан бери АҚШ бошчилигида ўтказилган амалиётлардан кўра самаралироқ бўлганини айтиб ўтганди.