Жануби-Шарқий Осиё давлатлари уюшмаси (АСЕАН) Куала-Лумпурда 2015 йил 31 декабридан ягона ҳамжамият яратиш ҳақидаги декларацияни имзолади.
10 давлат етакчилари минтақа давлатларининг яқин 10 йиллик ривожи учун режа бўлмиш “АСЕАН: Нигоҳ-2025” декларациясини ҳамда “АСЕАН ягона ҳамжамиятини яратиш бўйича декларация”ни маъқуллади.
АСЕАН йўриқномасига кўра, ягона минтақавий ҳамжамиятнинг яратилиши 2015 йилнинг 31 декабридан кечикмаслиги лозим. Бу бирлашманинг асосини ташкил қилувчи ҳолатлар уч йўналишда дахлдордир: сиёсий барқарорлик ва хавфсизликнинг таъминланиши, кучли иқтисодиёт қуриш ва ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш.