Остона шаҳрида "Астана" жамоасининг мавсум чемпионлигини қўлга киритгани муносабати билан футболчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Бу маросим "Оскар" ғолибларини тақдирлаш маросимидан қолишмас даражада ўтказилган. Унда "Астана" ҳужумчиси Фокси Кетевоамага мавсумнинг энг яхши футболчиси учун аталган Mercedes Benz автомобили берилган.

Маросимдан сўнг ушбу футболчи ўз мукофотини жамоадошлари билан "бўлишиш"га қарор қилган ва машинани жамоа ихтиёрига топширган.

"Бу ютуқлар учун жамоанинг барча футболчилари ўз ҳиссаларини қўшишган", дейди футболчи.

Маросимда Остона шаҳри ҳокими Адилбек Жаксибеков, "Самрук-Казин" АЖ раҳбари Умирзоқ Шукеев ва "Астана" жамоаси Саян Ҳамитжанов ҳам иштирок этишиб, футболчиларга ўз табрикларини билдиришган.