Австралия ва Япония Осиё ва Тинч океани минтақасидаги ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириб боришади. Бу борадаги келишувга икки давлат ташқи сиёсий ва мудофаа идоралара раҳбарларининг якшанба куни Сиднейда ўтган учрашуви чоғида эришилди.
“Австралия ва Япония учун икки томонлама ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболли ва устувор йўналиш ҳисобланади”, - дейилади бу борада қабул қилинган баёнот матнида.
Қўшма матбуот анжуманида чиқиш қиларкан, Япония ташқи ишлар вазири Фумио Кисида ХХРнинг Жанубий Хитой денгизидаги хатти-ҳаракатлари барчанин хавотирига сабаб бўлаётганини яна бир бора айтиб ўтди.