Австралия жануби-шарқидаги Янги Жанубий Уэльс штатида автобус ағдарилиши оқибатида 30 киши жароҳат олди. Бу ҳақда The Guardian нашри ёзмоқда.
Айтилишича, автобусда курсантлар ҳарбий ўқувлардан қайтаётган эди. Автобусда жами 50 йўловчи бўлган.
Мудофаа вазирлиги вакилларининг маълум қилишича, 4 киши оғир аҳволда, яна бир киши “ўта жиддий” жароҳат олган.
16 киши тезда шифохонадан чиқариб юборилган, 14 киши шифохонада қолмоқда.