Аёллар ва эркакларнинг даромадлари ўртасидаги тафовут камаймоқда, аммо унинг суръатлари шу қадар секинки, бу кетишда тенглашув 2133 йилда рўй беради. Бу ҳақда РБК нашри ёзмоқда.
Аёллар ролини ошириш борасидаги ишлар ҳозирча иқтисодиёт оламида сезиларли ўзгаришлдар ясамади, деб хабар беради нашр. Халқаро иқтисодий форум мутахассилари тузган Gender Gap Index (GGI) рейтингидан маълум бўлишича, аёллар ва эркакларнинг бизнес оламида тенглашишини бир асрдан ортиқ вақт кутишга тўғри келади.
Айни пайтда эркакларнинг дунё бўйича ўртача даромади 21 минг доллардир. Охирги ўн йилда аёллар ва эркакларнинг даромади ўртасидаги фарқ бор-йўғи 3 фоизга қисқарди. Экспертларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, бу кетишда улар фақат 118 йилдан кейин тенглашади.