Бангладешда мухолифатнинг икки етакчиси қатл қилинди. Associated Press агентлигининг маълум қилишича, улар 1971 йили Покистон таркибидан чиқиш урушида содир этилган жиноятлар учун жазоланган.
Бангладеш миллатчи партияси етакчиси Салоҳуддин Қодир Чоудҳури ҳамда “Жамоати исломий Бангладеш” исломий партияси бош котиби Али Аҳсан Муҳаммад Мужоҳид қатл қилинди. Дакка марказий қамоқхонаси вакилининг хабар беришича, улар осиб ўлдирилган.
67 ёшли Мужоҳид зиёлилар, жумладан, ўқитувчилар ва журналистларни ўлдиришга чақиришда, 66 ёшли Чоудҳури эса уруш йиллари геноцид, зўравонлик ва қийноқларда иштирок этгани учун ўлимга ҳукм қилинди.