Бенитес: “Реал”ни қўлимдан келганча яхши бошқаришга интилмоқдаман

Спорт 22 Ноябрь 2015 2472

Мадриднинг “Реал” клубининг бош мураббийи Рафаэль Бенитес жамоанинг Испания чемпионатининг 12-тури доирасида “Барселона”дан уйида 0:4 ҳисобида енгилганига муносабат билдирди.
“Реал”ни қўлимдан келганча яхши бошқаришга интилмоқдаман, - деди у. – Ҳар биримизда жавобгарлик бор, жамоа ечимни топиб, мухлисларни қувонтиришда давом этиши лозим. Иккинчи тайм бошида биз олдинга бордик ва вазиятлар яратдик...”.
Мураббий жамоага тааллуқли барчани бирдам бўлишга чақирди.
“Реал” хатолар қилди ва бунинг тўловини ўтади, негаки “Барселона” – кучли жамоа. Ҳозир мени бир нарса безовта қилмоқда – жамоанинг кейинги ўйинга тўлиқ тайёр бўлиши”, - унинг сўзларини келтиради AS нашри.

Кўпроқ янгиликлар