Эрон охирги бир неча кун ичида икки вилоятда портлашлар содир этмоқчи бўлган иккита террорчилик гуруҳини зарарсизлантирди. Бу ҳақда Эрон рзведкаси вазирлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, террорчилик гуруҳларидан бири Систон ва Белужистон вилоятларида ҳаракат қилган. Террорчилар мамлакатнинг шарқидаги чегараолди ҳудудида умумий миқдори 150 килограммдан кўпроқ портловчи моддалардан ташкил топган 10та бомбани портлатмоқчи бўлишган.

Иккинчи ҳолатда Эрон ҳудудига терактлар уюштириш учун кирган душман гуруҳнинг телефон суҳбатлари аниқланган. Террорчилар Ғарбий Озарбайжон вилоятида қўлга олинган. Жангарилардан катта миқдорда қурол-аслаҳа ва ўқ-дори тортиб олинган.

Эрон махсус хизматлари маълумотларига кўра, охирги икки йил ичида ИШИД террорчилик гуруҳларининг Эрон ҳудудига қўшни Ироқдан бир неча бор киришга уринишларининг олди олинган.