Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер ўз ҳамюрти Стэн Вавринкани Лондонда бўлиб ўтаётган АТР’нинг якуний чемпионати яримфиналида енгди. Учрашув 7:5, 6:3 ҳисоби билан якунланди.

Шу тариқа, мусобақа финалида Федерер ва сербиялик теннисчи Новак Жокович учрашадиган бўлди.

Лондон. АТР’нинг якуний чемпионати. Эркаклар. Яримфинал

Федерер (Швейцария) - Вавринка (Швейцария) — 7:5, 6:3.