Франция ҳукумати Бельгиянинг “Гент” клуби мухлисларига Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичидаги “Лион” билан учрашувда террорчилик хавфи уюштирилиши юқорилиги сабабли Лионга боришни тақиқлаб қўйди. “Гент” сайтида маълум қилинишича, бу тақиқловни бузган мухлислар ҳибсга олиниши мумкин.

Мухлисларга чиптага тўланган пуллар қайтариб берилади. Бельгиялик мухлисларга Лионга келмасликларининг аниқ сабаби келтирилмаган. Франциялик мухлисларга ўйинга ташриф буюриш бўйича тақиқлов қўйилгани маълум қилинмаган.

Учрашув 24 ноябрда Лионда бўлиб ўтади.

17 ноябрда Бельгия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бекор қилинганди. Бу қарор Бельгия ҳукумати талаби билан қабул қилинган. Бельгия ҳукумати бу қарорини учрашув пайтида теракт содир этилиши хавфи юқорилиги билан изоҳлаган.