Россия ИШИДнинг Суриядаги позицияларига жиддий зарбалар бермоқда. Бу ҳақда Франция мудофаа вазири Жан-Ив ле Дриан Europe 1 радиоси эфирида айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, Россиянинг Сурия бўйича ёндашуви бироз ўзгарган.

Айни пайтда, ле Дриан Россия ҳам ИШИДдан кўп жабр чекканини ҳамда ушбу гуруҳ таркибида Россия фуқаролари борлигини эслатиб ўтди.