Галифаксда қўнган Туркия самолёти бортидан бомба топилмади

Жаҳон 22 Ноябрь 2015 1786

Туркиянинг Turkish Airlines компаниясига тегишли, Канада Галифакс аэропортида фавқулодда қўнишга мажбур бўлган самолёт бортидан бомба топилмади. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.

Самолёт унинг бортида бомба борлиги ҳақидаги ёлғон хабар туфайли қўндирилган эди.
Туркиянинг Канададаги элчиси Селчук Уналнинг маълум қилишича, полиция текширувни якунлаган, йўловчилар секин-аста бортга қайтарилиши мумкин.

Кўпроқ янгиликлар