Ҳафта дайжести: Ўтган ҳафтанинг сараланган хабарлари

Жамият 22 Ноябрь 2015 4530

Ўтган ҳафта давомида Кун.уз сайти ўқувчилари томонидан энг кўп миқдорда ўқилган хабарлар сараланди. Кўриш мумкинки, сайт ўқувчилари дунёдаги долзарб мавзулардан ташқари, маиший ҳамда шоу-бизнес оламига доир хабарларга катта қизиқиш билан қарашган.

Беш ойлик гўдак сабоғи>>

Россияда ФМХ томонидан ўтказиладиган рейдлар чоғида муҳожирларнинг фарзандлари тортиб олинади ва болалар уйига топширилади. Ота-оналари ойлаб югуриб, ўз фарзанди учун хужжат йиғиб болаларини оладилар. Бу ҳолат яқингача, аниқроғи, Умарали Назаров фожеасигача юзага чиқмай келаётганди.

“Сен менга ишонасанми?” сўзларини ёзиб олган мусулмон йигитини юзлаб парижликлар бағрига босишди>>

Кўзларини боғлаб олган ҳолда “Мен мусулмонман, лекин менга сен террористсан, дейишди”, “Мен сенга ишонаман, сен ҳам менга ишонасанми? Агар “ҳа” десанг, мени бағрингга бос” жумлаларини ёзиб олган мусулмон йигитини парижликлар бер неча соат давомида бағрига босишди. Айримлар ҳаттоки кўз ёшларини яширишмади.

ОАВ: ИШИД пулни қаердан оляпти?>>

Маълумки, ИШИД айни пайтда Буюк Британияга тенг ҳудудларни назорат остига олди. Сурия ва Ироқда у кенг миқёсли урушни бир неча йилдан буён олиб бормоқда. Назорати остидаги ерларни бу гуруҳ “халифалик” деб номламоқда. Шу билан бирга, ИШИД давлат эмас, балки ҳарбий гуруҳ деб ҳисобланади.

“Ҳеч ким сендан қарздор эмас”>>

Меҳрибон отанинг Рождество арафасида қизига ёзган мактуби. Кўп нарсани англашга ёрдам беради. 

Онаси Дубайга ишлашга кетиб, ўзи қулга айлантирилган 9 яшар самарқандлик бола озод этилди>>

Қозоғистон Республикаси, Чимкент вилояти, Қоратау тумани прокурори Нурлан Кайназаровнинг маълум қилишича, “Достик” кичик туманида ўтказилган рейд пайтида 9 яшар бола топиб олинган. Бу ҳақда “Казинформ” хабар бермоқда.

Париж воқеалари: Учинчи жаҳон уруши бошландими?>>

2015 йилнинг 13 ноябри Франция тарихига мудҳиш кунлардан бири сифатида кирди. Одатдаги кунларнинг бирида ҳамма кундалик юмушлари билан банд эди. Кимдир савдо қилган, кимдир дўстлари билан кафе-ресторанларда суҳбатлашиб ўтирарди. Ўн минглаб мухлислар эса Франция ва Германия терма жамоаларининг ўртоқлик ўйинини томоша қилиш учун стадионга жам бўлишган. Аммо шу лаҳзаларда сокин ҳаётга бир гуруҳ қотил ва жиноятчилар қиёфасида нотинчлик ва қўрқув кириб келди; терроризм деган сўз аввал Парижни, сўнгра бутун дунёни оёққа қалқитди. 

Кўпроқ янгиликлар